"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хёйлунд Англия чемпионатининг 22-тури доирасидаги "Вулверхэмптон" устидан қозонилган ғалаба (4:3) ҳақида гапирди.
Учрашувда 20 ёшли футболчи гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
"Умид қиламанки, бу бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Бу сафардаги ажойиб ғалаба. Бизда бир нечта ғалабалар бўлиши мумкин. Январь биз учун одатий ҳол эди. Энди умид қиламанки, биз февраль ойини яхши ўтказамиз. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни, Англия кубогида қатнашишни ва турнир жадвалида иложи борича юқорироққа кўтарилишни истаймиз. Умид қиламанки, биз Чемпионлар лигасига йўл оламиз", - деди Хёйлунд TNT Sports билан суҳбатда.
Жорий мавсумда Хёйлунд 27 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
22-турдан кейин “Манчестер Юнайтед” 35 очко билан 7-ўринда бормоқда.