"Ноттингем Форест" ҳимоячиси Серж Орьенинг "Галатасарой"га трансфери амалга ошмай қолди, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Томонлар тўлов шартлари бўйича келиша олмадилар.
31 ёшли ивуарлик футболчи инглиз клубида 2022 йилнинг сентябридан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда Орье Премьер-лигада 12 та ўйин ўтказди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Ноттингем Форест" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.