Каталониянинг «Барселона» клуби дарвозабони Виктор Вальдес мавсум ниҳоясига етгач, жамоани тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда «El Mundo Deportivo» нашри маълумотларига таяниб «Спорт-Экспресс» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчининг яна бир йиллик шартномаси бўлишига қарамай, ёздаёқ дарвозабон ўзига янги клуб топмоқчи. Вальдеснинг қайси жамоа сафига ўтиши борасида ҳозирча маълумотлар берилмаган.













