"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Брентфорд"га қарши AПЛ ўйинидан бир неча кун олдин журналистлар билан суҳбатлашди.
Испаниялик мураббий мухлисларни хушхабар билан хурсанд қилди - клуб касалхонаси энди бўш.
“Ҳамма формада, ҳамма тайёр. Мануэль Aканжи ҳам қайтди. Бу жуда тиғиз тақвим ва Чемпионлар лигасига оз қолди.
Ҳамма жойида бўлгани яхши", - деди Гвардиола. 5-февраль, душанба куни “Манчестер Сити” Aнглия чемпионати доирасида “Брентфорд”га қарши баҳс олиб боради.