Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Назорат ўйини: «Пахтакор» - «Черноморец» (Украина) - 1:1

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" Украинанинг "Черноморец" клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ўйиннинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади. Илк 45 дақиқаликда ҳар иккала томон бир қатор ҳужумлар ташкил қилишди. "Пахтакор" сафида 22-дақиқада Игорь Сергеев 9 метрлардан кучли зарба берди, ушбу зарбани дарвозабон қайтарди. 32-дақиқада Махарадзенинг 18 метрлардан йўллаган зарбасини ҳам посбон майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. Рақиб сафида Максим Шацких, Бакай ва Бобко каби футболчилар яхши имкониятларга эга бўлишди, аммо бир қатор вазиятларда Темур Жўраев жамоамизни голдан қутқарган бўлса, баъзи вазиятларда футболчиларга аниқлик етишмади.
 
59-дақиқада Жора Оганесян жарима тўпидан сўнг юқори тўққизликни нишонга олди, бироқ бу сафар ҳам тўп йўлига "Черноморец" посбони тўғаноқ бўлди. 61-дақиқада ҳисоб очилди. Рақибнинг тўп йўқотишидан сўнг чап қанотдан бошланган қарши ҳужумни Игорь Сергеев аниқ зарбаси билан якунлади - 1:0. 70-дақиқада ҳисоб тенглашиши мумкин эди, аммо Де Матоснинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 74-дақиқада барибир украиналиклар ҳисобни тенглаштира олишди. Зубейко-Де Матос комбинациясини захирадан майдонга тушган Риера самарали тарзда якунлади - 1:1. 76-дақиқада Сергеев дублга эришиши мумкин эди, аммо унинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Безотосний қайтарди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.
 
Назорат учрашуви
«Пахтакор» - «Черноморец» 1:1
13 февраль 2013 йил. Белек (Туркия). «IC» футбол майдони
 Голлар: Сергеев, 61 - 1:0. Риера, 74 - 1:1
«Пахтакор»: Жўраев, Мерзляков, Козак, Исматуллаев, Ҳошимов, Андреев, Шарофетдинов, Махарадзе (с), Оганесян (Искандеров, 68). Каримов, Сергеев (Шихов, 85). 
«Черноморец»: Безотосний (с), Бергер, Фонтанельо, Сантана, Зубейко, Политило, Старгородский, Де Матос, Шацких, Бобко, Бакай. 

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 23:28, 13.02.2013.
Ўқилди: 4334 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик