Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

ЕЧЛ. 1/8 финал. Барчаси «Олд Траффорд»даги учрашувга қолди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг марказий учрашуви дея баҳоланган «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларининг дастлабки учрашувида ғолиб жамоа аниқланмади.

Учрашувни «Реал» ҳужумлар билан бошлади. Кетма-кет ҳужумлар натижасида бир сафар Фабиу Куэнтрау ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Бироқ Фабиунинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Сен урмасанг сенга уришади нақли бу сафар ҳам амал қилди. Асосан қарши ҳужумларга таяниб олдинга интилаётган «МЮ» Кагава босими асосида бурчак тўпи ишлади. Руни томонидан етказиб берилган бурчак зарбасини Дэни Уэлбек гол билан якунлади. Бу вазиятда Диего Лопеснинг тўпга чиқишдаги хатосини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Орадан ўн дақиқа ўтиб «Реал» ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Анхель Ди Мариянинг чап қанотда узатиб берган тўпи бир қарашда одатдаги пасдек бўлиши мумкин эди. Бироқ бош билан ўйнашда катта «прыжок» кўрсата оладиган Роналду бу сафар ҳам барчадан баланд сакраб  ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда эса иккала жамоада ҳам имкониятлар кузатилди. «Реал»нинг вазиятларини бартараф этишда Де Хеанинг бир қатор «сейв»ларини эсламасдан кетмаса бўлмайди. «МЮ» эса Ван Персининг бир дақиқада яратган иккита имконияти натижасида ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ван Перси яна бир зарба билан Диего Лопесни синовдан ўтказди. Лопес тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборди. «МЮ» бурчак тўпини амалга оширишга шайланган пайтда ҳакам ўйинни кутилмаганда якунлаб юборди. Шу тариқа ҳисоб бошқа ўзгармади ва барча масала Манчестерда бўлиб ўтадиган учрашувга қадар очиқ қолди.

Чемпионлар лигаси

1/8 финал

РЕАЛ (Мадрид Испания) – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД (Англия) 1:1 (1:1)
Голлар:  Роналду (30) – Уэлбек (20).
Реал Мадрид: Диего Лопес, Арбелоа, Рамос, Варан, Коэнтрау, Хедира, Алонсо (Пепе, 84), Ди Мария (Модрич, 75), Ўзил, Роналду, Бензема (Игуаин, 60).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Дж. Эванс, Эвра, Кэррик, Джонс, Уэлбек (Валенсия, 73), Кагава (Гиггз, 64), Руни (Андерсон, 84), ван Перси.
Огоҳлантиришлар: ван Перси (5), Рафаэл (40), Валенсия (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:43, 14.02.2013.
Ўқилди: 9471 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.