"Aстон Вилла" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло AПЛ доирасидаги "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда жамоага ёрдам бермайди.
Бу ҳақда Бирмингем жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери гапирди.
“Бугун эрталаб Дзаньоло машғулотларда оғриқни ҳис қилди. У ўзини ёмон ҳис қилди ва машғулотни тугатмади.
У таркибда бўлмайди. Умид қиламанки, муаммо жиддий эмас”, - деди Эмери журналистларга.