Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон бир ўрин пастлади

Баҳо:
+ | -

ФИФА миллий терма жамоаларнинг навбатдаги рейтинг жадвалини эълон қилди. Бу галги рейтингда терма жамоамиз 1 поғона пастга тушиб, 57-ўринга жойлашди.

Гонконг миллий терма жамоасига қарши Осиё кубоги-2015 саралаш баҳсида қайд этилган дуранг натижасида ҳисобимиздаги рейтинг очколари сони 2 баллга ошган (557 балл). Аммо айрим терма жамоаларнинг юқорига кўтарилиши (масалан, Африка вице-чемпиони — Буркина-Фасо) ва айрим жамоаларнинг қуйига тушиши оқибатида, бу галги рейтингда 1та ўрин пастладик.

Эрон терма жамоаси эса 2 поғона кўтарилди ва биздан кейинги ўрин — 58-поғонага чиқиб олди. Энди Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари тўплаган очколар орасидаги фарқ 14 баллни ташкил қилмоқда.

ЖЧ-2014 саралаш гуруҳидаги рақибимиз Жанубий Корея эса 4 поғона пастлаган (38-ўрин). Бунга кореяликларнинг Хорватия билан ўйинда мағлубиятга учрагани сабаб бўлди. Қатар эса 5 поғона кўтарилди. Аммо бу кўтарилиш уларга юзликка кириш имконини бермади (101-ўрин). Ливан эса 1 ўрин пастлади ва 131-ўринда қайд этилди.

Гонконг миллий терма жамоаси Ўзбекистон билан дуранг ўйнаганидан кейин 7 поғона кўтарилишга муваффақ бўлди ва 156-ўринни банд этишди. Осиё кубоги-2015 саралашидаги бошқа рақибларимиз — Вьетнам эса 134-ўринни эгаллаб турган бўлса, БАА юзликка кирди — 99-ўрин.

Осиёнинг энг яхши жамоаси номи Японияга тегишли бўлиб турибди. Улар янги рейтингда 6та ўрин пастлашга мажбур бўлишган. Иккинчи поғона эса Австралияга тегишли (37-ўрин).

Рейтинг жадвалини Испания бошқармоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларда ҳам ўзгариш юз бермади - Германия ва Аргентина. Англия терма жамоаси эса бирданига 2 поғона сакраб, 4-ўринга чиқиб олди. Натижада Италия ва Колумбия бир поғонадан пастлашди.

МДҲ давлатлари орасида Россия терма жамоаси 10-ўринда (-1) бораётган бўлса, Украина эса 46-ўринга (-2) жойлашган. Ўзбекистон бу минтақа давлатлари орасида учинчи поғонани эгаллаган.

Февраль ойи рейтинги билан ФИФА расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 14:13, 14.02.2013.
Ўқилди: 7554 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик