"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Вест Хэм" устидан қозонилган йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.
“Бу осон бўлмади, чунки “Вест Хэм” яхши жамоа. Бу биз учун катта ғалаба. Мен сўнгги ойларда бир неча бор айтганман, "Манчестер Юнайтед"ни жуда порлоқ келажак кутмоқда. Бизда ҳақиқатан ҳам юқори салоҳият бор, биз равон ўйнай оламиз ва керак бўлганда тезликни ошира оламиз ва яхши ҳимоялана оламиз. Бугунги голлар юқори салоҳиятли ёш футболчиларни кўрсатди.
Ҳар бир ўйин билан улар ўсади ва яхшиланади, юқори даражага мослашади. Ўйинчилар ўйиндан завқланса, ишонч пайдо бўлади. Ишонч ортиб бораётганини кўришимиз мумкин. Менга жамоавий байрам ёқди. Бу биз бирлашганлигимизни кўрсатади”, деди Тен Хаг.