“Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси, зўрлашда айбланган Дани Алвес устидан суд 5 февраль куни бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Relevo.
Манбага кўра, "Барселона" суди футболчига ҳукм чиқариш учун 5 дан 7 февралгача бўлган учта мажлисни сақлаб қўйган. Прокуратура футболчини 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишни ва жабрланувчига 150 минг евро миқдорида товон пули тўлашни талаб қилмоқда. Бироқ жабрланувчи томонидан берилган ариза қамоқ муддатини 12 йилга оширди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Дани Алвес Барселонадаги Суттон тунги клубида 23 ёшли қизни зўрлаганликда айбланган эди. Шу боис собиқ футболчи 12 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган, Алвес эса 2023 йилнинг 20 январидан бери Каталония қамоқхонасида ҳибсда сақланмоқда.