Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа - Комо
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

FIFA U20: Ўзбекистон 2-саватчадан жой олди

Баҳо:
+3 | -

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2013 йилнинг 21 июнь - 13 июль куни Туркияда бўлиб ўтадиган 20 ёшли футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ташкилий қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган асосий масала ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ташланадиган қуръа масаласи бўлди. Таъкидлаш жоиз, U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими 25 март куни Истанбулда бўлиб ўтади. Унга кўра, финал босқичига йўлланма олган 24 жамоа 6 гуруҳга сараланади.

Йиғилишда айни пайтда финал босқичига йўл олган ҳамда финал йўлланмаси учун курашаётган терма жамоалар саватларга ажратилди. Жумладан, ёшлар ўртасида Европа қитъаси чемпиони Испания терма жамоаси «А» гуруҳининг биринчи жамоаси сифатида қайд этилди. Бу гуруҳдаги жамоалар барча учрашувларни Истанбулда ўтказади. Ўз қитъаларининг чемпионлари ҳисобланган терма жамоалар эса, қуръа жараёнида 1-саватдан жой олишади. Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Африка Футбол Конфедерацияси терма жамоалари 2-саватдан, КОНМЕБОЛ ва КОНКАКАФ терма жамоалари 3-саватдан, Европа қитъасидан финал босқичини қўлга киритган яна 5 терма жамоа 4-саватдан жой олади. Мусобақа мезбони - Туркия терма жамоаси ҳам, айнан 4-саватдан жой олади. Ташкилотчилар томонидан мусобақа давомида бир қитъа шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоаларнинг гуруҳ босқичида бир-бирига тўқнаш келиб қолмаслиги мақсадида шундай қарорга келинган.

Истанбулда бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида, шунингдек, ФИФА томонидан U-20 жаҳон чемпионати ғолибига топшириладиган янги кубок тақдимоти бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимида жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олган терма жамоалар вакиллари ҳам иштирок этишади. Маросимга ташриф буюрадиган федерациялар ҳамда терма жамоа вакиллари мусобақа бўлиб ўтадиган стадионлар, машғулот майдонлари ҳамда терма жамоаларга тақдим этиладиган меҳонҳоналарни кўздан кечиришлари мумкин бўлади.

«Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун кетаётган тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш жуда мароқли бўлди», - дейди ФИФА U-20 жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси раҳбари Жим Бойс. Мусобақанинг ташкилий масалалари борасида ФИФА Ижроия қўмитасига керакли маълумотларни тақдим этдим. Туркия мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари юқори савияда ўтишига шубҳам йўқ. Стадионлар тайёр ҳолатда. Қолган ташкилий масалаларда эса, маҳаллий ҳукумат ўз ёрдамини аямаяпти».

«Мусобақа тарихига назар ташласак, Лионел Месси, Хави, Диего Марадона, Кака ва Луиш Фигу сингари жуда кўп буюк футболчилар айнан мана шу мусобақада ўзларининг келажакдаги ёрқин фаолиятларига тамал тошини қўйишган. Ўйлайманки, Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳсларида биз келажакдаги юлдузларнинг ўйинларидан баҳраманд бўламиз», - дейди Жим Бойс.

Манба: www.the-uff.com

1-саватча: Испания (А1), Жанубий Корея, Колумбия, Африка чемпиони, Шимолий Америка чемпиони, Океания чемпиони
2-саватча: Ироқ, Австралия, Ўзбекистон, Африканинг 3та жамоаси
3-саватча: Чили, Парагвай, Уругвай, Шимолий Американинг 3та жамоаси
4-саватча: Хорватия, Англия, Франция, Греция, Португалия, Туркия

Киритилди: 20:27, 14.02.2013.
Ўқилди: 8108 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик