"Насаф" жамоасининг ОЧЛ нимчорак финалидаги рақиби - "Ал Айн" клуби ўз сафига аргентиналик футболчини қўшиб олиш арафасида.
Амирликлар клуби "Коринтианс" клубининг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Фаусто Вера билан музокаралар олиб боришмоқда. Ушбу футболчига шахсан клуб бош мураббийи - Эрнан Креспо жиддий қизиқиш билдирган.