Кириш Регистрация

Каррагер ван Дейкнинг ўйини ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда футбол эксперти Жейми Каррагер мерсисайдликлар ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг Англия премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши учрашувдаги (1:3) ўйини ҳақида гапирди.

"Бу катта хато эди, бу мавсумда бир марта содир бўлиши мумкин. Муаммо шундаки, бу энг мос бўлмаган вақтда содир бўлди. Ван Дейк бу масалани ўз қўлига олиши керак эди. Ван Дейк ушбу учрашувдаги учта голнинг барчасида бевосита иштирок этди. Биринчи ҳолатда у ўз позициясида қолиши, иккинчисида тўпни боши билан тозалаши, учинчисида эса яқинлашиб келаётган рақибга ҳужум қилиши керак эди", - дея Каррагернинг сўзларини келтиради Liverpool Echo.

Киритилди: 13:51, 05.02.2024.
Ўқилди: 911 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.