Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда

FIFA: Ўзбекистон FIFA Forward дастурини татбиқ этиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

FIFA Forward дастурини ҳаётга татбиқ этиш бўйича FIFAга аъзо мамлакатларнинг натижалари эътироф этилди.

Мазкур дастур кўмагида Ўзбекистонда сўнгги йилларда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлаш, турли ёш тоифасидаги миллий терма жамоаларни ривожлантириш дастури жадал олиб борилмоқда.

FIFA ёшларимизнинг U-20 ва U-23 Осиё Кубоги, FIFA U-17, FIFA U-20 Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокини қайд этиб ўтди. Бу — ўзбек футболини ривожлантиришнинг улкан стратегиясидан дарак бермоқда. Ўз ўрнида мамлакатда «Мактабда футбол» ва FIFA Forward ривожланиш дастури фаол татбиқ этилган, дейилади ташкилот хабарида.

Қайд этилишича, 2016-2023 йиллар давомида FIFA Forward дастурининг молиявий кўмаги асосида бир нечта лойиҳалар амалга оширилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан миллий терма жамоалар учун база ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш учун FIFAга ариза топширилган. Тошкент вилоятида жойлашган Миллий терма жамоалар маркази лойиҳаси — мамлакат футболининг келажакдаги муваффақиятлари учун калит бўлиб хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида халқаро стандартларга жавоб берадиган машғулот майдонларини (2 гибрид ва 2 сунъий майдон) яратиш, эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг йиғинларини ўтказиш учун Миллий марказини реконструкция қилиш, шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш, инфратузилмани оптималлаштириш мақсад қилинган.

Миллий марказни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш жараёни қуйидагича давом этмоқда:

1-босқич – Дренаж, суғориш тизими ва тўртта майдон қуриш
2-босқич – Стадион биноси ва трибуналарини реконструкция қилиш
3-босқич – асосий стадион учун прожекторлар ўрнатиш
4-босқич – Ўзбекистон жамоалари учун меҳмонхона бунёд этиш.

FIFAнинг Осиё ва Океания бўйича минтақавий директори Санживан Баласингам бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди:

«Ўзбекистон Марказий Осиёда футболни ривожлантириш борасида етакчилик қилмоқда, FIFA Forward томонидан мамлакат инфратузилмасига сармоялар киритмоқда. Мамлакат кўплаб футбол ассоциациялари билан тажриба ва билим алмашиш юзасидан семинарлар ташкил этмоқда. Йирик турнирлар, халқаро мусобақаларга мезбонлик қилишда намуна бўлмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар албатта Ўзбекистон терма жамоаларининг ўйинларида ҳам ижобий акс этаётгани қувонарли», — дея таъкидлади Санживан Баласингам.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:18, 05.02.2024.
Ўқилди: 1937 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик