Филипп Фоден 2022 йилнинг кузидан бери илк бор бир ўйинда учта гол урди.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси АПЛнинг 23-тури доирасида "Брентфорд"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди. У биринчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада, шунингдек, 53 ва 70-дақиқада гол урди.
Фоден 2022 йил 2 октябрдан буён бир ўйинда уч марта гол ура олмаганди. Ўшанда эса жамоасига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этишига ёрдам берганди (6:3).