"Кристал Пэлас" вингери Майкл Олисе жароҳати туфайли камида икки ой майдонга туша олмайди.
Олдинги сон жароҳатидан зўрға фориғ бўлган Олисе майдонга ғалаба билан қайтди. Майкл ўтган сешанба куни жамоасининг Премьер-лигада "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда (3:2) битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди, миш-мишларга кўра, мураббий Рой Хожсонни ишдан бўшатишдан қутқарди.
Ўтган шанба куни "Брайтон"га қарши ўйинда Олисе танаффус пайтда захирадан майдонга тушди, аммо у майдонда 11 дақиқа ўйнади ва "бургутлар"ни 4:1 ҳисобидаги мағлубиятдан қутқара олмади.
Дастлаб шифокорлар Олисе олти-саккиз ҳафта ўтказиб юборишига умид қилишган, аммо қўшимча тиббий текширувлар Майкл касалхонада бироз кўпроқ вақт ўтказишини кўрсатди.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Олисенинг камида икки ойга сафдан чиқиши ва апрелгача жамоаси сафига қайтмаслиги кутилмоқда. Бу Хожсон жамоаси учун катта йўқотиш бўлади.
Қўшимча қиламизки, Олисе соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жорий мавсумда "Пэлас" таркибида атиги 11 та ўйинда майдонга тушди. Шу билан бирга, 22 ёшли франциялик футболчи 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.