Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийликка номзодлар рўйхатидан икки нафар мутахассисни чиқариб ташлашга қарор қилди.
Sport.es хабарига кўра, "Болоня" устози Тиаго Мотта ва "Жирона" устози Мишель яқин келажакда "Барселона"ни бошқармайди. Манбанинг қўшимча қилишича, “Барселона” буни юқорида тилга олинган мураббийлар раҳбарият талабларига жавоб бермагани учун қабул қилган.
Клуб бундай жиддий иш ва матбуот босимига тайёр бўлмаслиги мумкин бўлган ёш ва истиқболли мураббийни эмас, балки Хави ўрнига тажрибали мутахассисни таклиф қилмоқчи. Аввалроқ, Юрген Клопп, Ханс-Дитер Флик ва Микель Артета каби мураббийларга "Барселона" қизиқиш билдираётган эди.