"Aрсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Шкодран Мустафи ҳужумчи Харри Кейнга қарши ўйин ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи 2023 йилгача Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасида тўп тепган, шундан сўнг "Бавария"га ўтганди.
“Кейн ўйинни жуда яхши тушунади. Ҳимоячилар таъқибидан чиқиб кетиш учун қайси ҳудудларга ҳужум қилишни билади.
Aгар тўп чап томонда бўлса, Кейн ўнгга ўтарди. Мен ҳар доим қарор қилишим керак эди. Мен уни ва тўпни кузатдим, вазиятга баҳо берардим ва кейин қарор қабул қилардим.
Ҳимоячиларга бундай ўйинчиларга қарши ўйнаш қийин, чунки улар сизни доим тез қарор қабул қилишга мажбур қилишади.
Aгар сиз Харрига жарима майдончасида озгина бўш жой берсангиз, барчасини тузатишга жуда кеч бўлади", - дея Мустафидан иқтибос келтиради Sky.