Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Челси» юлдузи жамоани тарк этмоқчи

Баҳо:
+ | -

Иккинчи мавсумдирки, "Челси" Премьер-лигада ўрта клуб мақомига эга, бу, албатта, жамоа ўйинчиларига, айниқса, юқори даражали ўйинчиларга мос келмайди.

Football Transfers журналисти Жак Талботнинг хабар беришича, ярим ҳимоячи Энцо Фернандес «Челси»ни тарк этишга қарор қилган.

Манбанинг хабарига кўра, 23 ёшли аргентиналик футболчининг агентлари аллақачон эҳтимолий трансфер устида иш бошлашган.

Фернандеснинг шартномаси 2031 йилгача мўлжаллангани боис, юлдуз футболчи вакиллари олдида жуда қийин вазифа турибди.

Энцо Фернандес ЖЧ-2022нинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилди.

2023 йил бошида аргентиналик футболчи “Бенфика”дан “Челси”га кўчиб ўтди. Лондон клуби ярим ҳимоячи учун 121 миллион евро тўлаган.

Киритилди: 22:03, 06.02.2024.
Ўқилди: 2687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.