Уильям Галласнинг фикрича, "Челси"нинг ҳозирги таркиби Жозе Моуриньога мос эмас.
"Вулверхэмптон"га (2:4) қарши ўйинда мухлислар португалиялик мутахассиснинг исмини айтиб ҳайқирганидан кейин "кўклар"нинг собиқ ҳимоячиси ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жозега тўғри футболчилар керак, бу оддий. У жанг қилишни хоҳлайдиган, қурбонлик қилишни хоҳлайдиган, азобланишдан қўрқмайдиган жангчиларни хоҳлайди. Агар "Челси" уни шундай футболчилар билан таъминлай олса, у ажойиб вариант бўларди.
Мен бу футболчиларни унчалик яхши билмайман, лекин менимча, уларнинг баъзилари Моуриньо билан ишлаш учун етарлича кучга эга эмас. Сиз нафақат бир нечта ўйинларда, балки бутун мавсум давомида кучли бўлишингиз керак. Моуриньо қўл остида машғулотларда ўз ўрнинг учун курашишинг керак. Менимча, "Челси"нинг баъзи ўйинчилари жуда юмшоқ" - деди Галлас Genting Casino билан суҳбатда.