"Sportico" журнали 2023 йилда энг кўп даромад топган 100 нафар спортчи рейтингини тузиб чиқди. "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи поғонани эгаллади.
Португалиялик футболчининг ўтган йилги даромади 275 млн долларга баҳоланди. Шундан 215 миллион долларини Роналду футбол орқали топган бўлса, 60 миллион долларига ҳомийлик шартномалари орқали эришган.
Футболчилар Лионель Месси ва Килиан Мбаппе рейтингда кучли бешликка киришди.
Топ-10 рейтинг қуйидаги кўринишда бўлди:
1. Криштиану Роналду (футбол) – 275 млн (215+60)
2. Жон Рам (гольф) – 203 млн (181+22)
3. Лионель Месси (футбол) – 130 млн (65+65)
4. Леброн Жеймс (баскетбол) – 125,7 млн (45,7+80)
5. Килиан Мбаппе (футбол) – 125 млн (100+25)
6. Неймар (футбол) – 121 млн (86+35)
7. Стефен Карри (баскетбол) – 98,9 млн (48,9+50)
8. Яннис Адетокумбо (баскетбол) – 88,4 млн (43,4+45)
9. Кевин Дюрэнт (баскетбол) – 86,9 млн (44,9+42)
10. Патрик Махоумс (американский футбол) – 84,3 млн (59,3+25)
Топ-100га энг кўп кирган соҳа вакиллари баскетболчилар бўлди (40 нафар). Кейинги ўринларни футболчилар (16), бейсболчилар (13), Америка футболчилари (11), гольфчилар (10), боксчилар (6), пойгаси ва теннисчилар (2 нафардан) банд этишди.