Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Эдин Терзич Германия чемпионатининг 21-турида “Фрайбург”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди.
“Биз “Фрайбург”нинг рақиб сифатида қанчалик ёқимсиз эканлигини биламиз. Улар ўз ёндашувларига содиқ қоладилар ва эртага ҳам шундай қилишда давом этадилар. Шундай бўлса-да, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида уч очко олишга бел боғлаганмиз.
Жамоа "Хайденхайм"даги ўйин ва натижадан жуда норози бўлди (0:0). Биз бундан ҳам яхшироқ футбол ўйнашимиз мумкин ва керак.
"Хайденхайм"даги ўйинни ҳисобга олмаганда, биз доимо олдинга қадам ташладик, тўртта учрашувда атиги битта гол ўтказиб юбордик ва бу Нико Шлоттербекнинг автоголи эди.
Бошқа томондан, "Боруссия" футболчилари 10та гол уришди. Биз ҳар доим гол уришга қодирмиз. Биз буни эртага кўрсатмоқчимиз", - дея Терзичнинг сўзларини келтиради «Боруссия» расмий сайти.