"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино футболга кўк карточканинг киритилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Футболдаги кўк карточкаларга муносабатимни айтиш қийин. Бизда бу ҳақда ҳали кўп маълумот йўқ. Ўйлайманки, кўк карточкалар ҳакамлар ва футболчиларнинг ишини қийинлаштиради. Менимча, бу ҳозирча яхши фикр эмас. Келинг, бу ўйинлар давомида қандай қўлланилишини кўрамиз", - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, футболда кўк карточкалар жорий этилиши мумкин, улар қоидаларни атайлаб бузганликлари учун футболчиларга кўрсатилади. Кўк карточка олгандан сўнг, футболчи 10 дақиқага майдондан четлатилади.