"Барселона" ҳужумчиси Жоау Феликс Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Наполи"га қарши биринчи ўйинда иштирок этишдан умид қилмоқда, дея хабар бермоқда журналист Серхио Соле.
Футболчи ҳозирда январь ойи охирида олган енгил жароҳатидан фориғ бўлмоқда. У Чемпионлар лигаси ўйинига тайёр бўлишига умид қилмоқда.
"Барселона" ва "Наполи" ўртасидаги илк ўйин 21 февраль куни Италияда бўлиб ўтади.
Жорий мавсумда футболчи барча турнирларда 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.