Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ан Ик Су: «Жепаров кучли футболчи ва ундан умидимиз катта»

Баҳо:
+ | -

Ан Ик Су деганда Кей-лига ҳавосидан нафас олган ҳар қандай футболчининг кўз олдига совуққон, ростгўйликни ёқтирадиган, қаттиққўл ва талабчан мураббий келади. Уни Кореяда ҳатто машҳур корейс фильми бўлган “Силмидо”даги қаттиққўл ҳарбий назоратчига ҳам ўхшатишади. Қўл остидаги футболчилар ундан жуда қўрқишади деган миш-мишлар билан биргаликда ёлғонни жуда ёмон кўриши ҳақида ҳам гаплар бор.

У ўтган йил декабрда “Сёнгнам Илва Чунма”га бош мураббий этиб тайинланиши биланоқ машғулотларга зўр берди. Дастлаб Мокпо ва Улсанда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказгач, 17 февралгача Жежудо оролида машқ ўтказди. 19 февралдан бошлаб эса машғулотлар Намхэ (Жанубий денгиз бўйлари)га кўчади.  “Sports Seoul” нашри мухбири Ан Ик Суни Жежудодаги машғулот майдонидан топди. Мухбирнинг ўзини қаттиққўл харбий назоратчига ўхшатишига жавобан Ан Ик Су кулимсираган кўйи: «Мен яхши натижага фақатгина машқ ва яна машқ орқали эришиш мумкин деб биламан”, дея жавоб қайтарди.

— Аммо  узлуксиз оғир машғулотлар айни мавсум қизғин паллага кирганда футболчиларда чарчоқни юзага келтирмайдими?
— Ҳозирги кунгача бир қанча жамоаларда ишладим ва ҳар бир жамоада ўз машғулот дастурим бўлган. Бунда машғулот услуби ва жамоа савиясига қараб иш тутганман. Масалан, “Сеул”да ишлаган вақтларим бундай узлуксиз машғулотларга ҳожат йўқ эди. Чунки жамоа кучли футболчилардан шаклланган. “Сёнгнам”да эса вазият бошқачароқ. Бу ерда ҳали амалга ошириш лозим бўлган ишлар жуда кўп. Жамоа селексияси ҳам ҳозир қизғин ишламоқда. Жумладан, “Кёнгнам”да тўп сурган ҳужумчи Жордан Вилмарни сотиб олдик. Ўзбекистонлик Сервер Жепаров билан музокаралар ижобий давом этяпти. Сервер жуда иқтидорли ва лаёқатли йигит. Ундан умидимиз катта. “Сёнгнам”да катта ишларни бажаришим керак. Токи мендан кейин келадиган мураббий ишга хотиржамлик билан киришсин.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:29, 17.02.2013.
Ўқилди: 7598 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик