"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 21-тури доирасидаги "Байер"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.
"Биз энг муҳим кунда энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик", - дея Нойернинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Германия чемпионати турнир жадвалида “Байер” 55 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Бавария" 50 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.