Аввал хабар берганимиздек, "Насаф" жамоаси бугун Туркиядаги йиғини доирасида сўнгги назорат учрашувини ўтказди. Улар Украинанинг "“Ильичевец” жамоасига қарши майдонга тушишди.
Учрашув биринчи бўлими бошидаёқ "Насаф" жамоаси аъзолари ташаббусни ўз қўлларига олишди. Учрашувнинг 13-дақиқасида "Насаф"нинг қарши ҳужуми жуда хавфли кўриниш олди ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумда, рақиб жарима майдонида дарвоза томон зарба бериш учун Илҳом Шомуродовга ҳимоячилар имкон беришмади. 16-дақиқада Фарруҳ Сайфиевнинг дарвоза томон тепган кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Бугунги учрашувда Илҳом Шомуродов анча фаол иштирок этди, аммо у Рустам Хўжамов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиш йўлини тополди. 25-дақиқада "Ильичевец" жамоасининг жарима майдонидан ташқарида жарима тўпи белгиланди, Артурнинг 25 метрлардан тепган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Биринчи бўлимда "Насаф" жамоаси кўплаб ҳужумлар уюштирди, рақиб жамоанинг ҳимоячилари бехато ўйнашди. Дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди.
Учрашувнинг 53-дақиқасида чамаси 7 метрлардан Элдор Бойматов дарвозага гол кирита олмади. Учрашув давомида Суҳроб Неъматов ҳам дарвозага бир неча зарбаларни ижро этди, аммо дарвозабон Рустам Хўжамов ўз ўрнида бехато ҳаракат қилди. Сўнгги дақиқаларда "Насаф" жамоаси аъзолари кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди, дарвоза томон зарбалар ҳам беришди, аммо гол уришни иложи бўлмади. "Насаф" жамоаси устунлигида ўтган ўйинда ҳисоб очилмади.
Назорат учрашуви. 17.02.2013.
"Насаф" - "Ильичевец" (Украина) 0:0
"Насаф": Михаил Наумов (Ғайратжон Ҳасанов 46), Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Ботир Қораев, Шоҳруҳ Гадоев (Мирзакамол Камолов 70), Эркин Бойдуллаев, Элдор Бойматов, Артур Геворкян (с), Фарруҳ Сайфиев (Зоҳид Абдуллаев 46) , Кенжа Тўраев (Рахматилла Бердимуродов 46), Илҳом Шомуродов (Сухроб Неъматов 56) .
“Ильичевец”: Худжамов, Путивцев, Джгереная, Полянский, Бутко, Ярошенко, Пуканыч, Таргамадзе (Ушаков 39), Федотов, Окриашвили (с), Фомин