Кириш Регистрация

«Навбаҳор» Қозоғистон клубини тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Кеча "Навбаҳор" Тошкентдаги йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги учрашувини ўтказди. Бу галги рақиб - Қозоғистон биринчи лигасида иштирок этувчи жамоа бўлди. Учрашув тўлалигича "лочинлар" учстунлигида ўтди. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди - 5:0.

Бошланғич таркиб қуйидагича бўлди: Романенко, Почуев, Тоиров, Меҳмонов, Султонов, Жўраев, А.Аҳмедов, Бойдедаев, Баҳриддинов, Султонов, Р.Аҳмедов.

Дастлабки бўлимда Рўзимбой Аҳмедов ҳамда Ғайрат Жўраевлар томонидан киритилган голлар эвазига "лочинлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Захирадан майдонга қуйидаги ўйинчилар тушишди: Мочалов, Ҳайитов, Муҳаммаджонов, Алиев, Исоқов, Абдуллаев, Шуҳратов, Ҳамидов.

Кейинги 45-дақиқаликда вакилларимиздан Собир Ҳамидов дублга эришган бўлса, яна бир голга Даврон Исоқов муаллифлик қилди.

Кеча клуб қароргоҳини Акрам Баҳриддинов тарк этиб, "Қизилқум"га бориб қўшилганди. Лекин Баҳриддинов бугун-эрта билан яна сафга қўшилади. Янги ҳафтадан жамоа таркибидаги ўйинчиларнинг сараги-саракка, пучаги-пучакка чиқарилиб, керакли ўйинчилар клубда қолишади. Эртанги машғулотларга аввалроқ айтиб ўтганимиздек, Асқар Жадигеров қўшилиши мумкин. Баъзи манбалардан олган маълумотларимизга қараганда, Ойбек Қиличев "Навбаҳор"га ижарага берилиши мумкин.

Зоҳидхон ИКРОМОВ тайёрлади.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 09:46, 18.02.2013.
Ўқилди: 4309 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик