Бубакар Камара жароҳати туфайли Евро-2024'да иштирок эта олмайди.
“Астон Вилла” ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси АПЛ доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда (1:2) ўнг тиззасидан жароҳат олди. Кеча эрталаб унга хочсимон боғлам йиртилгани ташхиси қўйилган.
"The Athletic" хабарига кўра, футболчи тез орада операция қилинади ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Қайта тикланиш камида 5-6 ой давом этади.
Жорий мавсумда Камара Премьер-лигада 20 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.