"Ювентус"нинг "Удинезе"га қарши ўйини Массимилиано Аллегри учун аҳамиятли бўлди.
Жамоалар А Сериянинг 24-турида тўқнаш келишди.
Туринликлар бош мураббийи учун бу учрашув унинг жамоа бошчилигидаги 405-учрашуви бўлди. У бу борада Марчелло Липпига етиб олди.
"Ювентус" бошқарувида фақат Жованни Трапаттони кўпроқ ўйин ўтказган. У 596 та учрашувда туринликларни бошқарган.