Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эктор Купер, Петар Шегрт, Ҳусайн Аммоута. Осиё Кубоги—2023 мусобақасининг энг яхши мураббийлари

Баҳо:
+ | -

Футбол мураббийлари ҳар қандай жамоанинг муваффақиятида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Улар жамоанинг ўйин услуби, тактикаси ва умумий стратегиясини шакллантириш учун жавобгар. Мураббийларнинг ўйин давомида  футболчиларни рағбатлантириш ва муҳим қарорлар қабул қилиш қобилияти жамоанинг ўйинида сезиларли ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Мураббийлар асосий таркибни танлаш, муҳим паллада ўйинчиларни алмаштириш ва ўйиндан келиб чиқиб, тактика танлаш вазифалари қўйилади. Улар юқори босимли муҳитда ишлайди ва ўйин стратегияларини тузишдан ташқари, уларга жамоанинг ҳамжиҳатлигини таъминлаш вазифаси ҳам қўйилади.

Осиё Кубоги тарихида ўз жамоаларини шон-шуҳратга етаклаган афсонавий мураббийлар кўп. Малакали мураббий ўз ўйинчиларининг кучли ва заиф томонларини яхши билади ва уларнинг имкониятларини максимал даражада ошира олади. Келинг, Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогининг энг яхши беш нафар мураббийи билан танишайлик:

5. Амир Ғалиноий (Эрон)

60 ёшли мураббий 2023 йилнинг март ойида Эрон жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди. Унинг раҳбарлигида Эрон 2023 йилги Осиё Кубоги ярим финалига йўл олди ва Қатарга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ғалиноий Осиё Кубогида Эроннинг 48 йиллик чемпионсиз сериясига барҳам бериши мумкин эди аммо у бундай имкониятни қўлдан чиқарди.

У мағлубият учун барча жавобгарликни ўз зиммасига олди ва бой берилган имкониятларни алоҳида эслаб ўтди. Унинг шартномаси 2026 йилгача узайтирилиши ҳақида миш-мишлар бор, сабаби айнан у Эронни ғалабаларга эриштира оладиган мураббий деб қаралмоқда.

4. Эктор Купер (Сурия)

2023 йилнинг 2 февралида Купер муддати белгиланмаган шартнома асосида Сурия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. У Қатарда бўлиб ўтадиган 2023 йилги Осиё Кубоги олдидан Эзекиэл Хем, Иброҳим Хесар ва Жалил Элиас каби келиб чиқиши суриялик бўлган уч нафар футболчини жалб этишга муваффақ бўлди.

Купер қўл остида Сурия турнирнинг гуруҳ босқичидан ўтиб, тарихидаги энг катта муваффақиятига эришди. Бу вақтгача Сурия қаторасига 6 марта гуруҳда қолиб кетган эди.  

3. Тинтин Маркес (Қатар)

Қатар Юлдузлар лигасининг “Ал-Вакра” жамоасидан жалб қилинган тажрибали испаниялик Маркес, Қатар футбол федерацияси “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Карлуш Кейрушни истеъфога чиқарганидан сўнг, Осиё Кубогига бир ой қолганда тайинланган эди. У терма жамоа билан ажойиб натижа кўрсатди ва Қатар футболининг ўсаётганини бутун дунёга исботлади.

Қатар терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Феликс Санчесга ўхшаб, бу мураббийга ҳам етарли вақт берилса, шубҳасиз, Қатар термасини дунёнинг кучли жамоаларига қарши тенгма тенг ўйнай оладиган жамоага айлантира олади.

2. Петар Шегрт (Тожикистон)

2022 йил 27 январь куни Тожикистон футбол федерацияси Шегртни янги бош мураббий сифатида эълон қилди. Шегрт қўл остида Тожикистон тарихий натижага эришди ва 2023 йилги Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Бу мамлакатнинг йирик қитъа миқёсидаги мусобақада илк иштироки бўлиб, бундан олдинги беш Осиё Кубогида йўлланмани қўлга кирита олмаган.

Шегрт, шунингдек, Тожикистонга 2022 йилда Таиландда бўлиб ўтган Қирол Кубоги ва 2023 йилда Малайзияда бўлиб ўтган Мердека турнирида ғолиб чиқишга ёрдам берди. Тожикистон Осиё Кубоги чорак финалида Иорданияга имкониятни бой бериб, турнирни якунлади.

1. Ҳусайн Аммоута (Иордания)

2023 йилги Осиё Кубогида Иордания гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган энг яхши жамоалардан бири сифатида плей-офф босқичига йўлланма олди. Улар 1/8 финалда тажрибали Ироқ термасини, чорак финалда эса Тожикистонни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Бош мураббий жамоани ярим финалда Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири Жанубий Кореяни мағлуб этишга ёрдам берди, бу ўйинда Иордания Юрген Клинсманн армиясини барча кўрсатгичларда ортда қолдирди. Иордания терма жамоаси тарихда илк бор Осиё Кубоги финалига чиқди.

Ҳал қилувчи баҳсда мезбон Қатарга мағлуб бўлди. Шунга қарамай мураббий ва жамоанинг кўрсатган ўйини ва матонатини эътироф этиш зарур.

Эркин Ғайбуллаев таржимаси

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:49, 13.02.2024.
Ўқилди: 2268 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.