Мадриднинг «Реал» клуби ёрдамчи мураббийи Айтор Каранка Испания чемпионати 24 тури доирасидаги «Райо Вальекано»га қарши кечган учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Ўйин жуда яхши бошланди. Кейин эса барчаси расво бўлди. Бундай ҳолат аввал ҳам бўлган. Рамоснинг четлатилгани ажабланарли ҳол эмас. Ҳакамнинг қарори бизга боғлиқ бўлмайди. Лекин нима бўлганда ҳам бундай ҳолатда ўйнаш қийин.
Нима учун Бензема ва Адан ўйнамади? Барча қарор ўйин олдидан қабул қилинади. Мората ўйинга тушиш имконига эга бўлди. У берилган имкониятдан унумли фойдаланди ва гол эрди. Бундай руҳда ўйнаш Мората учун муҳим.
Какага келадиган бўлсак, биз доим майдонга энг яхши формада бўлган футболчиларни туширишга ҳаракат қиламиз. Баъзан у яхши ҳолатда бўлади, баъзида эса йўқ.
Пепе эса аллақачон жамоа етакчиларидан бирига айланган ва у «Реал» учун керак»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради қироллик клуби расмий сайти.