Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Нодирбек Абдусатторов ярим финалнинг илк ўйинида Магнус Карлсенга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида бугун ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйинлар ўтказилди.

Нодирбек Абдусатторов финал йўлланмаси учун 17 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши қора доналарда баҳс олиб боради. Шахматнинг бу турида ҳали дебют назариялари ишлаб чиқилмагани учун томонлар ўйин бошиданоқ хатоларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Қайси спортчи рақибининг хатосидан унумли фойдаланса, одатда, ўша ютиб кетади.

Бугун эса Карлсен ўзбекистонлик шахматчининг хатосидан фойдаланиб қолди. Ҳамюртимиз 29-юришда Фарзинларни алмаштиришни таклиф қилиб, катта хатога йўл қўйди. Магнус рақибдан бундай юришни кутмаганини тан олди:

"Бундай шахматда устунлик у томондан бу томонга ўтиб туради. Олдиндан нима кутишни билмайсан. Кутилмаганда эса Фарзанларни алмашдик. Шундан кейин мен ғалаба қозонишимни тушуниб етдим".

Ҳа, Фарзинлар алмашувидан кейин устунлик норвегиялик шахматчи томонига ўтиб кетди. 35-юришда Нодирбек рақибнинг От билан бир хавфли юришини кўрмай қолди ва ноаниқ юришни амалга оширди. Натижада 36-юришда Абдусаттаров мағлубиятни тан олди.

Эртага иккинчи ўйинлар бўлиб ўтади. Ватандошимиз оқ доналарда ўйнайди.

Ярим финал натижалари

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) -  Магнус Карлсен (Норвегия) - 0:1
Левон Арониан (АҚШ) - Фабиано Каруана (АҚШ) - 1:0

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:53, 13.02.2024.
Ўқилди: 1988 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик