"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Лейпциг»га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Баҳснинг 2-дақиқасида германияликлар бурчак зарбасидан кейин ҳисобни очишганди. Аммо ВАР офсайд туфайли голни бекор қилди.
– Танаффусда биз 2-дақиқадаги вазиятни — «Лейпциг»нинг бекор қилинган голини таҳлил қилдик. Бу офсайд эмас эди. Футболчи дарвозабонни бироз туртди. Сиз бу вазият такрорини кўрдингизми ёки йўқми, билмадим, аммо бу вазият футболнинг фойдасига хизмат қилмайди. Гап бу ерда гол «Лейцпиг» фойдасига урилганида эмас. Шунчаки, мен буни тоза гол деб ҳисоблайман. Сиз эса вазиятни қандай баҳолайсиз?
– Мен ҳам шундай ўйлайман. Назаримда, ўша вазиятда офсайддаги футболчи дарвозабоннинг йўлига туриб олгани учун ҳакам голни бекор қилди. Аммо дарвозабон барибир тўпга ета олмасди. Шунинг учун голни ҳисоблаш керак эди. Бу ерда баҳсга ўрин йўқ, – деди Кроос "Prime Video Germany"га берган интервьюсида.