Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Самвел Бабаян: «Карим Бензема Намангандаги ўйинда иштирок этишини истагандим»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Ал-Иттиҳод”  ўйинидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида бош мураббий Самвел Бабаян иштирок этди.

— Осиё чемпионлар лигасидаги ҳар бир ўйин "Навбаҳор" учун тарихий аҳамиятга эга. Жамоа раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар 2023 йилда катта ҳажмда ишни амалга оширди ва ОЧЛ плей-офф босқичига чиқдик. Бир йил аввал жаҳон футбол юлдузларининг Наманганга келишини фақатгина орзу қилиш мумкин эди. Бугун эса бу реал воқеага айланди.

Эртага биз нафақат Наманган шаҳри ёки вилояти шарафини, балки бутун мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз. Умид қиламан, юртимиздаги барча мухлислар "Навбаҳор"га мухлислик қилишади.

Рақиб ҳақидаги гапирадиган бўлсам, "Ал-Иттиҳод" алоҳида таништирувга муҳтож эмас. БУ катта тарихга эга жамоа ва кўп ютуқларга эришган. Клуб сафида жаҳон футбол юлдузлари тўп тепади. Тайёргарлик борасида "Ал-Иттиҳод" устунликка эга. Саудия чемпионатининг иккинчи давраси бошланганидан кейин бу жамоа иккита расмий ўйинда ишитрок этди.

Биз эса мавсум эрта бошланишини инобатга олган ҳолда тайёргарлик ишларини олиб бордик. Кўпгина назорат ўйинларида иштирок этдик. Аммо ҳеч бир назорат ўйинида тўлиқ таркиб билан иштирок эта олмадик.

Эртага тартибли ва яхши йўлга қўйилган ўйин, катта иштиёқ ва мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида "Ал-Иттиҳод"га жиддий қаршилик кўрсатишимиз мумкин.

— Карим Бензема эртага "Навбаҳор"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Унинг майдонга тушмаслиги яхши ҳолатми ёки унинг ўйинда иштирок этишини истармидингиз?
— Айтиб ўтганимдек, жаҳон даражасида юлдузларнинг Ўзбекистонга келиши биз учун катта тарих. Албатта, унинг юртимизга келишини ва бизга қарши ўйинда иштирок этишини истардик. У майдонда бўлса, юртимизда футболга қизиқиш ортади. Аммо Бенземасиз ҳам "Ал-Иттиҳод" кучли ўйин намойиш этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:24, 14.02.2024.
Ўқилди: 2155 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.