Озорбайжон терма жамоаси футблчиси Ризван Умаров «Анжи» ҳақида фикр билдирди.
«Мени «Анжи» йиғинларига чақиришгани жуда ёқимли. Бу мен учун катта имконият. Клуб ҳозирги вақтда Россиянинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. Фикримча, улар шу тарзда ривожланишда давом этишса, икки йил ичида «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» даражасига етишади.
Иқтисодий жиҳатдан клубда ҳеч қандай муаммолар йўқ ва улар фақат сифатли футболчиларни сотиб олишади.
Шу ўринда шуни айтиб ўтишим керакки, мен фақат «Зенит»да ўйнашни хоҳлардим. Чунки мен уларга анчадан буён мухлислик қиламан»,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Azerisport.cоm.