Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: «Рақибнинг кучи ва футболчиларимизнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб таркиб ва тактика танладик» (видео)

Баҳо:
+ | -

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Ал-Айн»га қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

— Оғир ўйин бўлди. Рақиб жиддий эди. Унинг ҳужумда қандай ҳаракат қилишини ўзингиз ҳам кўрдингиз. Шуни билган ҳолда бугун эҳтиёткор бўлиб, ҳимояга эътибор қаратиб ўйнадик. Агар рақибга босим ўтказиш мақсадида кўп ҳаракат қилганимизда эртароқ чарчаб қолардик. Шунинг учун эҳтиёт бўлган ҳолда рақибнинг кучли ҳужумчиларига қаршилик кўрсатишга уриндик. Натижа биз кутгандек бўлмади, аммо бу мавсумдаги илк расмий ўйини эканини инобатга олсак, жамоамизнинг айни пайтда қандай тайёргарликка эга эканини билиб олдик.

Бугунги ўйинда футболчилар турли ҳолатда келгани ҳам натижага таъсир кўрсатди. Барча футболчилар биргаликда кам машғулот ўтказдик. Жароҳатдан фориғ бўлган ўйинчилар ҳали яхши формага киришга улгурмади.

— Шароф Муҳитдиновнинг алмаштирилиши мажбурий бўлдими?
— Йўқ, бу мажбурий эмас, тактик алмаштириш эди. Ҳужумкорликни ошириш мақсадида, Насруллаев кам машғулот ўтказган бўлса-да, уни майдонга туширишга қарор қилдим. Шерзод кўп машғулотларни ўтказиб юборгани бугунги ўйинда сезилди.

— Ўйиннинг қайси палласида футболчилар чарчаб қолганини сездингиз?
— Футболчиларнинг қандай тайёргарликка эканини биламиз. Қайси ўйинчи машғулотларда тўлиқ иштирок этаётгани, қайси футболчи машғулотда иштирок этмаётганидан хабаримиз бор. Шунинг учун ҳар бир футболчининг жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратётгандик. Шундан келиб чиқиб чарчаган футболчиларни захирага олдик. Рақибнинг кучи ва футболчиларимизнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб ушбу таркиб ва тактикани танладик. Энг охирги вазиятни инобатга олмаса, йигитлар концентрацияни йўқотмаган ҳолда ўйнашаётганди. Ҳа, ҳужумда муаммоларимиз кўринди. Темур ва Ойбек Бобур Абдухолиқов билан бирга бир ҳафтадан давомида шуғулланишди. Бир ҳафтада ҳаммаси яхши бўлиб кетмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:34, 15.02.2024.
Ўқилди: 2189 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.