Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Карим Бенземанинг Саудиядаги фаолияти тобора ёмонлашмоқда

Баҳо:
+ | -

Карим Бензема 2023 йилнинг ёзида “Реал”дан “Ал-Иттиҳод” жамоасига кўчиб ўтган эди, аммо унинг Саудиядаги ҳаёти ўзи кутганидек кечаётгани йўқ.

Ҳозирда Карим Бензема муаммолар гирдобида қолган, футболчи ўзи билан боғлиқ қарорларда ҳайратда қолмоқда.

Бензема клуб сардори ва 15 ўйинда 9 гол урганига қарамай, Boxing Day’да Криштиану Роналдунинг “Ан-Насср” жамоасидан 5:2 ҳисобидаги мағлубиятдан бери ўйнамади. У январь ойида “Ал-Иттиҳод”нинг мавсум олди йиғинини ўтказиб юборди. Бу бош мураббий Марсело Галярдо билан бўлган можародан олдинроқ содир бўлган эди.

Оқибатда, Франция футбол юлдузи Саудия Арабистони Про Лигаси доирасида “Ат-Таи”га қарши ва Қирол Кубоги чорак финалида “Ал-Файсалий” устидан қозонилган ғалабада иштирок эта олмади. Шундан кейин ҳам вазият яхшиланиш ўрнига ёмонлашди. “Ал-Иттиҳод”нинг сўнгги қарори Бензема ва унинг Яқин Шарқдаги фаолияти учун ҳақиқий зарба бўлди.

Испаниянинг АS нашри хабарига кўра, “Ал-Иттиҳод” Бенземани ҳеч қандай сабабсиз Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўйин учун тақдим этилган қайдномадан тушириб қолдирган.
Фото: Getty Images

Осиё Чемпионлар Лигасида фақатгина беш нафар осиёлик бўлмаган ўйинчиларни турнирда қатнашиш учун таркибда кўрсатишга рухсат берилгани сабабли, “Ал-Иттиҳод” Нголо Канте, Фабиньо, Аҳмад Ҳегази, Абдураззоқ Ҳамдалла ва Ромариньони қайдномага киритган.

Хабарда айтилишича, Галярдонинг қарорига Бенземанинг жисмоний тайёргарлиги сабаб бўлган. 36 ёшли футболчи ҳозир Саудия Арабистонида ёлғиз машғулот ўтказмоқда, унинг жамоадошлари эса 15 февраль куни Ўзбекистонда “Навбаҳор” клубига қарши майдонга тушади.

Саудиядаги фаолияти хавф остидалигига қарамай, Бензема ҳали ҳам ушбу мамлакат футболининг ривожланишидаги узоқ муддатли лойиҳага хизмат қилиш ниятида.

“Мен Саудия Арабистонида нафақат футболчиман, балки футбол амбассадори ҳам ҳисобланаман. Мен бу ерга Европанинг буюк футболчиларини олиб келиш учун келдим. Бизнинг вазифамиз Саудия Лигаси даражасини ҳам Европа Лигаларига тенглаштириш.

Бундан кейинги фаолиятим қандай бўлишини вақт кўрсатади, лекин фаолиятим қачон тугашини ўзим ҳал қиламан. Мен қийинчиликларга қарамай, мана шу даражага етган инсон сифатида эсланишни хоҳлайман. Бу мени фахрлантиради”, — дейди Бензема GQ Middle East нашрига берган интервьюсида.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:01, 15.02.2024.
Ўқилди: 2343 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.