Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Дунёни ҳайратга солган жанг. Майк Тайсоннинг илк мағлубияти ҳақида

Баҳо:
+ | -

1990 йилнинг февралида, 34 йил олдин, Майк Тайсон Токиода Жеймс Дуглас билан жанг қилди ва фаолиятида биринчи марта мағлуб бўлди.

Унчалик кучли бўлмаган рақибга қарши чемпионлик камарларининг навбатдаги ҳимояси омадсизлик билан якунланди, бу мағлубият индия-рокерлар жамоасининг ўз кумирлари ҳақида қўшиқ чиқаришга мажбур қилди.

Тайсон бу жангда яққол фаворит эди, лекин у фаолиятида биринчи марта бу вазн тоифасида 7-ўринда турувчи, жангдан бир ой олдин онасидан айрилган боксчига имкониятни бой берди

Майк Тайсон ва Жеймс Дуглас ўртасидаги жанг натижаси ҳанузгача бокс тарихидаги кутилмаган ҳолатлардан бири ҳисобланади. Дуглас, ҳатто, Тайсоннинг асосий рақиби сифатида қабул қилинмаган: промоутер Дон Кинг Эвандер Ҳолифилд билан жангга тайёргарлик кўраётган эди. Аммо у дам олиши учун учун вақт сўраган.

Шундай қилиб, Жеймс Дуглас билан жанг варианти пайдо бўлган. Тайсоннинг мураббийлари асосий жанг олдидан катта танаффус қолиб кетмаслиги учун бу жангни машғулотлар давоми деб ҳисобларди. Жанг Тайсон Тонни Таббсни мағлуб этган Япониянинг “Токио Доум” саройида бўлиб ўтган.

Дуглас билан жанг олдидан Тайсон умуман машқ қилмагани ва деярли 14 кг ортиқча вазнга эга бўлганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган ва Кинг агар Тайсон жанг учун формага қайта олса, унга пул мукофотини ваъда қилган.

“Машғулотлардан воз кечдим деб айта олмайман. Аммо жанглар орасида мен жуда кўп зарарли одатлардан ўзимга чекламадим. Мен Дугласдан эртароқ залга борардим — буни аниқ эслайман. Ўша пайтда мен юзаки машғулот ўтказардим. Унинг бирорта жангини кузатмаганман”, — деган эди Тайсон.

Дуглас фаолиятидаги асосий жангга жиддий ёндашди. Жангдан уч ҳафта олдин онаси вафот этган, тўрт ҳафта олдин турмуш ўртоғи ташлаб кетганди. Бу эса унга қўшимча юк бўлган. Дугласга, ҳатто, юзага келган муаммолар туфайли рингга чиқмаслик таклиф қилинган, аммо у рози бўлмаган: “Мен онам учун ғалаба қозонишни хоҳлардим. Агар жангдан юз ўгирсам бу қўрқоқлик бўлар эди”, — деганди Дуглас.

Дуглас Тайсондан тактик жиҳатдан устун бўлиш учун бор имкоятини иш солди. Боксчи Тайсоннинг жисмоний ҳолати абгорлигидан фойдаланишга уринди.

Тайсоннинг жангдан кейинги статистикаси ҳам ҳавас қиларли даражада эмас эди. Дуглас 123 марта Тайсонга жеб зарбасини берган. Ушбу кўрсатгич Тайсонда 23 та. Бундан ташқари кучли зарбаларнинг 102 тасини афсонавий Майк “қабул” қилиб олган. Дуглас Тайсонни 10-раундда нокаутга учратади. Бу унинг биринчи ва даҳшатли мағлубияти эди.




2023 йилда Майк ушбу мағлубиятини фаолиятидаги энг яхшиси деб атади. “Тўғриси, бу менинг юзимга тортилган тарасаки эди. Тасаввур қилинг, мен шу жангдан кейин ”бўлди, мен омадсизман” деб фаолиятимни тугатганимда нима бўларди? Ҳамма шундай бўлишини кутди. Лекин ҳаёт маъноси, йиқилгандан кейин қайта оёққа туришдир”, — дейди Тайсон.

2017 йилда Неваданинг машҳур индия-рок афсоналари беш йиллик танаффусдан сўнг янги “Wonderful, Wonderful” қўшиқлари билан катта саҳнага қайтишди. Қўшиқда Тайсон ва Дуглас жанги эслаб ўтилган. Ушбу қўшиқ ҳит даражасига кўтарилди.

Ушбу қўшиқда гуруҳ етакчи қўшиқчиси Брандон Флауэрс Тайсоннинг мағлубиятини қандай “ҳазм” қилгани ҳақида гапиради. 1990 йилда Флауэрс 8 ёшда эди, у енгилмас Тайсонни яхши кўрарди ва кумирининг мағлубияти унинг учун катта зарба бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:11, 16.02.2024.
Ўқилди: 3207 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.