Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Ал-Иттифоқ» Тошкентга 24 февраль куни келади

Баҳо:
+ | -

26 январь куни "Пахтакор" ўз майдонда Саудия Арабистонининг "Ал-Итифоқ" клубини қабул қилади. Ҳар икки жамоаларнинг тайёргарлиги тўғрисидаги маълумот  бериб ўтамиз.

Даммамнинг "Ал Иттифоқ" клуби бу йилги мавсумни ўртача савияда ўтказяпти. Ҳозирга қадар жамоа 20 учрашувда 31 очко тўплаган ва олтинчи поғонада бормоқда. Чемпионлик учун курашдан аллақачон умид узиб бўлган. Польшалик Матеж Скорца даммамликларга устозлик қилиб келяпти. Кеча "Иттифоқ" Ар-Риёдда "Ан-Наср" меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда ОЧЛдаги рақибимиз қуйидаги таркибда майдонга тушди:

Файз Собия, Али аз-Зубайдий, Жамаъан ал-Жамаъан, Карлос Сантос, Яҳё аш-Шеҳрий, Аҳмад Муборак Кано (Принс Таго, 84), Ҳасан Кадеш, Юсуф ас-Салим, Султон ал-Барган, Али аз-Зақан (Ҳазза ал-Ҳазза, 90), Иброҳим ал-Иброҳим (Аҳмад ал-Муборак, 74).

Жамоадаги уч нафар легионернинг барчаси майдонда ҳаракат қилган. Булар - Карлос Сантос, Аҳмад Муборак Кано ва Принс Таго. Даммам жамоаси юртимизга 24 февраль куни чартер рейс орқали етиб келиши кутилмоқда.

"Пахтакор" эса ўтган куни Тошкентга қайтиб келди. Кеча соат 15:00да "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказилди. Ёшлар терма жамоаси билан Туркия йиғинида бўлиб турган футболчилардан бошқа барча ўйинчилар машғулотларда иштирок этишади. "Пахтакор" ва "Ал Иттифоқ" жамоалари ўртасидаги баҳс 26 февраль куни соат 16:00да бошланади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:02, 20.02.2013.
Ўқилди: 3260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик