Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Мбаппе «Реал»га ўтса, қайси позицияда ўйнайди?

Баҳо:
+ | -

Мбаппе «Реал»га нега кераклигини ҳозирча тушунмайман.

Марказда ўйнолмайди, аниқ, марказий ҳужумчи тўпсиз сабр қилишни билиши керак, Мбаппе унақа эмас, у доим воқеа марказида бўлишни, ҳар ҳужумда иштирок этишни ёқтиради. У учун оптимал позиция - Винисиуснинг ўрни.

Винисиус Мбаппега ўхшаб кетади, аммо унинг ўнг қанотда қанақа ўйнашини тасаввур қилолмайман. Мбаппе ўнгда ўйнаши мумкин, аммо эркин ролда, истаган пайтда марказга ўтиш шарти билан - Неймар билан бирга ўйнагани сингари.

Катта эҳтимол Родриго панд ейди, чунки, Мбаппе - Вини - Родригога майдоннинг учинчи қисми торлик қилади. Агар Беллингемга ҳам у ер ёқишини инобатга олсак, даҳшат.

Шунинг учун ҳам, менимча, Анчелотти билан шартнома узайтирилди. Перес Мбаппе ҳақида аввалдан билган. Ундан бошқаси бу таркибда Мбаппега жой топиб беролмайди. Анчелотти эплайди, аниқ, кўрамиз, фақат ҳозирча қанақа қилиб эканини биз билмаймиз. Ҳеч ким билмайди.

Роналду 2016 йилларда, яъни тезлиги камайиб, бироз олдинги устунликлари пасайганда, яққол ҳужумчи эмас, Бензема билан тандемда ўйнай бошлаган. Бензема ўзини қурбон қилган ҳам.

Мбаппе ҳозир гуркираган ёшда. Винисиус ҳам. Айни пайтда икковиям ўйнаши керак. Билмадим, деяпманку :).

ПСЖ бунданам кучли эди. Бу таркиб Испанияда қирол бўлиши мумкин, аммо прессинг қила оладиган ҳар қандай жамоага ютқазади.

Перес бир хатони иккинчи марта қилмоқда, манимча. 2003 йилда охирги беш йилда учта ЕЧЛ ютган жамоани Бекҳэм ва Макелеле рокировкаси билан бузиб қўйган, шу билан «Реал» ўн йил турнир яримфиналини кўрмади.

Ҳозир ҳам Мбаппени олиб келиш футболдан кўра, принципга ўхшайди. Агар оқибатда Мбаппе "Ливерпуль" ёки "Барселона"га ўтса, Перес ўзини кечирмайди. Икки йил олдин Винисиус бунақа ўйнашни бошламаганди, Беллингем йўқ эди. Билмадим, Анчелоттига осон бўлмайди, хуллас.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 09:10, 17.02.2024.
Ўқилди: 7539 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [9930]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7351]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6365]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4450]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3018]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2218]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2097]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2040]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1880]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1847]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.