Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

УЕФА Россия ва Украинанинг бирлашган чемпионати лойиҳасини 2015 йилда кўриб чиқади

Баҳо:
+ | -

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) 2014/2015 йилги мавсум якунига етганидан сўнг Россия ва Украинанинг бирлашган чемпионати лойиҳасини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда, УЕФАнинг тегишли хатига асосланиб, «Спорт-Экспресс» газетаси хабар бермоқда.

УЕФА хабарига кўра, иттифоқ Бельгия ва Голландия аёллар чемпионатларини бирлаштириш бўйича тажрибанинг натижаларини кутишга қарор қилган. Икки мамлакатнинг бирлашган чемпионати 2012/2013 йилги мавсумда старт олган бўлиб, уни кейинги уч йил давомида диққат билан кузатишади.

«Ушбу тажриба якунига етмагунича ва унин натижалари таҳлил қилинмагунича, бошқа минтақавий лигаларни ташкил этиш режалаштирилмаяпти», – дейилади УЕФА баёнотида. Айни вақтда, иттифоқ миллий федерациялар, лигалар ва клублар ўзаро келишиб олишганидан кейингина Россия ва Украина бирлашган чемпионати лойиҳасини кўриб чиқиши мумкин.

18 февраль куни Москвада бирлашган лига ижроқўмининг мажлиси бўлиб ўтган ва унда янги чемпионат 2014/2015 йилги мавсумдан, узоғи билан, 2015/16 йилдан старт олиши маълум қилинган эди. Унда Россиядан тўққизта, Украинадан тўққизта клуб иштирок этиши кутилмоқда.

Аввалроқ, ушбу лойиҳага ФИФА президенти қарши чиққан эди. Ташкилот раҳбари Зепп Блаттер бу каби мусобақанинг ўтказилишига ҳеч қачон рухсат бермаслигини, чунки бу мусобақа жаҳон футболи асосини бузиб юбориши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 13:25, 20.02.2013.
Ўқилди: 5358 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.