Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Тео Уолкотт жамоадошларини бўшашмасликка чорламоқда.
«Биз кечаги натижани унутишимиз ва эътиборни премьер лигага қаратиб, у ердаги ҳолатимизни яхшилашимиз керак. Олдинда муҳим учрашувлар кутиб турибди.
Премьер лига ҳам биз учун жуда муҳим, шунинг учун «Бавария» билан ўйин унутилиши ва ўйинимизга таъсир қилмаслиги керак.
Германиядаги жавоб учрашуви жуда қийин бўлиш аниқ, лекин ўтган йилда «Милан»га биринчи учрашувда 4:0 ҳисобида енгилиб, жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Ҳали ҳам имкониятимиз йўқ эмас»,- дейди футболчи.