Давид Мойес "Ноттингем Форест"дан учралган мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг норозилигига жавоб қайтарди.
"Вест Хэм" Премьер-лигадаги ғалабасиз сериясини олтита ўйинга узайтирди ва ҳали 2024 йилда ғалаба қозона олмади. "Ноттингем"га қарши ўйиндаги муваффақиятсизликдан сўнг мухлислар жамоага нисбатан ҳуштакбозлик қилишди.
"Мен бундай нарсаларни бошдан кечирганман ва менимча, сиз ҳаммани хурсанд қила олмайсиз. "Вест Хэм" кўпинча яхшироқ вақтларни ўтказган деб айтиш қийин. Балки улар бошқача нарсани хоҳлашлари мумкин, лекин агар инсоф билан айтишса, эҳтимол, клуб кубокни қўлга киритган (Конференциялар лигаси 2022/23 – муаллиф) ва етакчи ўринни эгаллаб турган ажойиб давр эди, дейишади.
Балки, бошқа мураббийлар ҳам иштиёқлироқ бўлгандир, аммо ҳозир бу ерда ишлайдиган киши кўпроқ ғалаба қозонади. Бу йил биз "Тоттенхэм", "МЮ", "Челси", "Арсенал"ни мағлуб этдик, яқинда яхши вақтлар бўлганини унутмаслигимиз керак.
Биз яхши ўйнамадик, аммо 1 январдан бошлаб ноқулай вазиятлар юзага келди: йигитлар (Муҳаммад Кудус ва Найеф Агерд - муаллиф) Африка Миллатлар Кубогига йўл олишди. Жеррод Боуэн Англия терма жамоаси сафида жароҳатдан қайтди ва ўшандан бери худди ўйнамади. Биз кўп вақт Лукас Пакетасиз эдик, шунинг учун бизга кўп нарса таъсир қилди" - деди шотландиялик мутахассис ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.