Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Реал"нинг икки футболчиси кейинги турни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни "Реал" Ла Лига доирасида "Райо Вальекано"га қарши сафар ўйинида дурангга эришди – 1:1.

Ҳимоячи Дани Карвахаль қисқа вақт ичида иккита сариқ карточка олганидан кейин "Лос Бланкос" ўйинни ўн киши билан якунлади. Энди у Испания чемпионатининг навбатдаги "Севилья"га қарши ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга ҳам "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юборади - "Райо"га қарши ўйинда у мавсумдаги бешинчи сариқ карточкасини олди. Натижада француз дисквалификацияга учради.

Испания чемпионати доирасидаги "Реал" – "Севилья" учрашуви 25 февраль, якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:01, 18.02.2024.
Ўқилди: 6832 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик