Истанбулнинг "Галатасарой" клуби ярим ҳимоячиси, айни дамда "Астон Вилла"да ижарада ўйнаётган Николо Дзаньоло жорий мавсум якунида А Серияга қайтиши мумкин.
Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналистлари хабар бермоқда. Ярим ҳимоячи хизматларига Италиянинг учта клуби қизиқиш билдирмоқда. "Ювентус", "Милан" ва "Фиорентина" клублари Заниолони сотиб олмоқчи.
Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида 24 ёшли ярим ҳимоячи 16 та ўйинда майдонга тушди. Дзаньоло битта гол урди ва бешта сариқ карточка олди. Унинг ижара муддати июн ойида тугайди.