МЛС раҳбарлари лигани янада ривожлантириш учун янги жаҳон футболи юлдузларини жалб қилмоқчи. Diario AS журналистларига маълум бўлишича, раҳбарият аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига рақобатчи футболчи қидирмоқда.
Чемпионат менежерлари МЛСга қўшилиши саккиз карра "Олтин тўп" соҳибига бўлгани каби қизиқиш уйғотадиган ўйинчини қидиришни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Месси ўтган ёзда АҚШга кўчиб ўтганди. Лионель "Интер Майами" билан 2025 йил охиригача меҳнат шартномаси имзолади.