"Интер"нинг собиқ ҳимоячиси Жузеппе Бергоми Милан жамоасининг ЕЧЛ 1/8 финали биринчи учрашувида "Атлетико" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
“Интер” чидади, ҳақли таваккал қилишга қарор қилди ва ҳужумда ўз имкониятини топди. Индзаги жамоаси етук ва ақлли ўйнади", - дея Бергоми сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
Жавоб ўйини 13 март куни Мадридда бўлиб ўтади.