"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги илк рақиби "Ал-Иттифоқ" тўғрисида маълумотлар бериб боришни давом эттирамиз. Айни пайтда жамоани польшалик мутахассис Матеж Скорца бошқармоқда. У швейцариялик Алан Жегернинг ўрнини эгаллаган. Ҳозирча польшалик мураббий деярли 60 фоизлик кўрсаткичга эришиб келмоқда. Бу жуда яхши натижа ҳисобланади. Скорца футболчилик фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлган. Польшанинг энг машҳур клублари бўлган «Легия» ҳамда «Висла»га бошчилик қилган. У «Иттифоқ»да ижобий ўзгаришлар қилганини кўпчилик таъкидлаб ўтмоқда.
МАТЕЖ СКОРЦА
Туғилган санаси: 10.01.1972
Туғилган жойи: Радом, Польша
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1993 «Радомиак», 1994 АЗС Варшава.
Бошқарган жамоалари: 1998–1999 СМС «Пиашесно», 2004–2005 «Амика Вронки», 2006–2007 «Дискоболиа», 2007–2010 «Висла», 2010–2012 «Легия», 2012 йилдан «Ал Иттифоқ»да.