"Ливерпуль" ҳужумчилари Муҳаммад Салоҳ ва Дарвин Нуньес 25 февраль куни "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган "Челси"га қарши Лига кубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин.
The Times нашри хабарига кўра, иккала футболчи ҳам енгил жароҳатлардан азият чекмоқда. Салоҳ ва Нуньес катта эҳтимол билан "Лутон" билан бўлажак АПЛ ўйинини ўтказиб юборишади.
"Челси" билан ўйинда эса "Ливерпуль" мураббийлар штаби ҳали Дарвин ва Муҳаммаднинг иштирокига ишончи комил эмас.
Эслатиб ўтамиз, Трент-Александр Арнольд ва Доминик Собослаи "Челси"га қарши финалда аниқ майдонга тушмайди. Алиссон Беккер ва Диого Жота ҳам даргумон.